Out-Staffing

Аутстаффинг –ходимларнинг бир қисмини штатдан ташқари чиқариш ва уларнинг меҳнат расмийлаштирилиши вазифаларини ташқи ташкилотларга бериш.

Бундай схемада ходим аввалгидек ўз вазифаларини ўз иш жойида бажараверади, лекин меҳнат муносабатлари энди унга нисбатан иш берувчи бўлмиш Proxima Research компанияси билан боғлиқ бўлади.


Афзалликлар нимада?

Биз ойлик иш ҳақи ва солиқларни тўлашни, меҳнат қонунчилиги ижросини(ишга олиш, бўшатиш) вазифаларини ўз зиммамизга оламиз. Шу вақтнинг ўзида барча ишни ходимлар Сиз учун бажарадилар. Шу тариқа:

  • Ўзбекистонда юридик шахс/ваколатхонани рўйхатдан ўтказиш шарт эмас (хорижий компаниялар учун)
  • Бухгалтер, кадрлар бўлими ходими ва бошқаларни ишга олиш шарт эмас
  • Меҳнат можаролари бўйича мажбуриятлар соқит қилинади
  • Корхона бухгалтериясига юклама камаяди
  • Штат рўйхатидаги ходимлар сони камаяди

Аутстаффинг хизмати – Компания бозорга чиқиши ҳамда қандайдир бўлимлари кенгайишида ходимларни таъминлашда қулай вариантдир.