BUSINESS INTELLIGENCE

Фарминдустрия учун бизнес таҳлили тизими

Proxima Research компанияси фармсаноати учун Business Intelligence (BI) нинг QlikView технологиялари базасидаги ҳар қандай мураккабликдаги ечимларини таклиф қилади. Биз 100дан ортиқ фармишлаб чиқарувчилар учун 500 дан ортиқ турли лойиҳаларни амалга ошириш тажрибасига эгамиз

BI – қўшимча бизнес-устунлик

Аниқ ва долзарб ахборотни тезда олиш имконияти борлиги компаниянинг рақобатдаги қўшимча афзаллигидир

Business Intelligence синфи тизимлари катта ҳажмдаги маълумотларда ҳисоб-китоб олиб боришга имкон беради ва ахборотни қабул қилишга энг қулай кўринишда тақдим қилади (ҳал қилувчи кўрсаткичларли ахборот панеллари, трендлар ва қонуниятларни кузатиб бориш имконини берувчи диаграммалар)


Фарминдустрия компаниялари учун амалга оширилган энг талабгир BI қарорларга мисоллар:


BI қарорлар QlikView нинг таҳлилий қобиғида тақдим қилинади

Чизма шаклидаги намойишлар:

QlikView ҳужжатида жамланма жадваллар, диаграммалар, индикаторлар, спидометрлар, чизмалар ва ахборотнинг бошқа акс эттирувлари ишлатилиши мумкин

QlikView стол усти ва симли тизимлардан тўлиқ озод бўлишни таъминлайди ва дунёдаги энг оммабоп мобил қурилмалари воситасида (iPad, iPhone, ОС Android, мобил Java-мижоз) вақт ва жойлашувдан қатъий назар, лозим бўлган маълумотларнинг динамик, интерфаол таҳлилини амалга оширади.

QlikView – интерфаол ахборот панеллари ва диаграммаларга тезкор етишувни таъминловчи, осон ўзлаштирилувчи ечимдир. BI дан фойдаланиш бизнес-фойдаланувчиларнинг турли гуруҳларига ахборот алмашиш ва маълумотлар мажмуини таҳлил қилиш имконини беради.

Компания раҳбарияти учун BI:

BI тизими ташкилотда мавжуд бўлган барча манбалардаги маълумотларни йиғади ва уларнинг мақсаддаги кўрсаткичлар билан боғланган қисқа мазмунини компания раҳбарига тақдим этади. Шу вақтнинг ўзида у қониқарсиз кўрсаткичдан унинг таркиби орқали пастроқ даражага бирламчи ҳужжатларгача қайтиб текшириш имконини беради.

Натижада раҳбар жорий ишлар ҳолатини максимал кўргазмали шаклда, бир экранда кўради ва меъёрдан чекиниш бўлса, унинг сабабини ёки айбдор шахсни дарҳол билади ва камчиликни бартараф қилишни буюради.

Компания инфратизимида BI:

BI тизими бошқа тизимларнинг қисми эмас ва уларнинг ўриндоши ҳам эмас, компанияда CRM, ERP, иш вақти назорати тизимлари, бухгалтерлик дастурлари, бошқарув ҳисоби тизимлари, масалан, электрон жадваллар кўринишидаги тизимлар ўрнатилган бўлиши мумкин. Ушбу тизимларнинг ишлаб чиқарувчилари турлича бўлиб, кўпинча улар бир-бири билан умуман боғланмаган ёки кам боғланган бўлиши мумкин. Тўлиқ юкланиш фақат бир марта бўлади, кейин фақат ўзгаришлар янгиланади.

BI тизимини жорий қилиш иш жараёнлари ва АТ (ахборот технологиялари) инфратузилмасида ҳеч қандай ўзгаришлар бўлишини тақозо этмайди.